Линклар

logo-print
УДАР партияси раҳбари, украиналик боксёр Виталий Кличко май ойида муддатидан аввал ўтказилажак президентлик сайловига номзодини қўймаслигини билдирди.

Бугун Киевда қилган чиқишида Кличко сайловда украиналик миллиардер Петро Порошенко номзодини қўллаб-қувватлашини айтди.

Бир кун аввал Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко президентликка номзодни кўрсатишини тасдиқлаган эди.

Украинада муддатидан олдин президентлик сайловлари 25 майда ўтказилиши режалаштирилган. Номзодлар 4 апрелгача рўйхатга олинади.
XS
SM
MD
LG