Линклар

logo-print

Ўзбекистон расмий нашрлари Олмалиқдаги кимёвий заводда рўй берган авария ҳақида бир ярим ой ўтиб хабар қилди


Ўзбекистон расмий нашрлари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги кимёвий заводда бир ой аввал авария рўй берганини тан олди. Озодлик 21 февраль куни “Аммофос-Максам” корхонасида 500 тонна сульфат кислотаси тўкилгани ҳақида хабар берган эди.

Ҳодисадан қарийб бир ярим ой ўтиб “Тошкент Ҳақиқати” газетаси берган хабарда сульфат кислотаси оқова сувига тушганини тасдиқлади. Лекин расмий нашр хабарида сизиб чиққан кимёвий модда миқдори 500 тонна эмас, 3,5 минг тонна бўлганига доир тузатиш бор.

“Ваҳиманинг умри қисқа” номли мақолада айтилишича, тўкилган кислотанинг 540 тоннаси оқова суви орқали Гижген каналига тушадиган Таначи-Буқа ариғини заҳарлаган. Натижада “балиқлар ва бошқа тирик жониворларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлган”, дейилади хабарда. Бундан ташқари ариқдан сув ичга тўртта ҳайвон ҳам нобуд бўлгани айтилмоқда. Одамлалар овлаган 300 килограмм балиқ йўқ қилинганини ҳам ёзмоқда расмий нашр.

“Аммофос-Максам” корхонаси масъуллари Озодликка авария оқибатида одамлар орасида талафотлар бўлмаганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG