Линклар

logo-print

Ўзбекистон ҳукумати "мижозлар хавфсизлиги" важидан Интернет-кафеларга кузатув камералари ўрнатади


Ўзбекистон кейинги йилларда Интернет устидан назоратни кучайтирмоқда.

Ўзбекистон кейинги йилларда Интернет устидан назоратни кучайтирмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги Интернет-кафеларида видеокамералар ўрнатилишини талаб қилмоқда.

Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси умумий фойдаланиш пунктларида Интернет тармоғига кириш хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритгани ҳақида Газета.уз нашри хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, 31 мартдан кучга кирган янги тартибга кўра, Интернетга кириш хизматларини кўрастувчи юридик-шахслардан “мижозлар хавфсизлигини таъминлаш” важидан кузатув камералар ўрнатишлари талаб қилинади. Шунингдек, бундай муассасаларни биноларининг ертўла ёки ярим ертўла иншоотларида ташкил қилиш қатъиян тақиқланадиган бўлди.

Бундан ташқари, дейилади хабарда, интернет-провайдерлар, хусусан, кузатув камералар ёрдамида мижозлар хавфсизлигини таъминлаш билан биргаликда, улар кираётган вэб саҳифалар ҳақидаги маълумотларни уч ой давомида сақлаб туришлари талаб қилинади.

Бу ўзгартишлар “умумий фойдаланиш пунктларида Интернетга кириш хизматини ташкил қилишда салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида” жорий қилингани иддао қилинмоқда.

Ўзбекистон кейинги йилларда Интернет устидан назоратни кучайтирмоқда. Кўплаб мустақил хабар агентликларини сайтларига блок қўйилган Ўзбекистон халқаро ташкилотлар томонидан “Интернет душмани”, дея танқид қилиб келинади
XS
SM
MD
LG