Линклар

Тошкент халқаро аэропорти МДҲ мамлакатларидаги энг яхши аэропортлар ўнлигидан ўрин олди. Британиянинг Skytrax ширкати тузган рейтингда Тошкент эропорти 10 тайёрагоҳ ичида 9-ўринни эгаллади.

"Новости Узбекистана" нашрининг ёзишича, бу рейтингда Россиянинг Домодедово, Шереметьево, Қозон, Внуково аэропортлари, Қозоғистоннинг Остона ва Олмаота аэропортлари, Беларуснинг Минск аэропорти ҳамда Озарбайжон пойтахти Бокунинг Ҳайдар Алиев номидаги аэропорт Тошкент тайёрагоҳидан олдинги ўринларни эгаллади.

Британия ширкати рейтинги мазкур аэропортлар мижозлари орасида ўтказилган сўров асосида тузилган.

Тошкент халқаро аэропорти биноси янги ва ташқи кўринишдан замонавий бўлишига қарамасдан, кўпчилик мижозлар у ердаги хизматлар сифати ва ноқулайликларидан шикоят қилиб келади. Хусусан, мустақил кузатувчилар ҳисоб-китобига кўра, пойтахт аэропортига келган йўловчи паспорт назоратидан ўтиб, юкларини олиб, ташқарига чиққунча камида 1 соату 40 дақиқа кетади.
XS
SM
MD
LG