Линклар

OzodNazar: “Ўзбекистонлик” деган миллат борми?


Uzbekistan - Uzbek politician Kamoliddin Rabbimov, September 17, 2012.

Uzbekistan - Uzbek politician Kamoliddin Rabbimov, September 17, 2012.

“Миллат” сўзини ўзбек одатда “тили бир этник жамоа” маъносида ишлатади. Айни пайтда жаҳоннинг кўплаб давлатларида “миллат” (инглизча эквиваленти – nation) бир давлат ҳудудида яшайдиган турли этнослардан иборат халқдир. Масалан, Францияда туғилиб ўсган араб ўзини француз, америкалик испан ўзини амиркон, деб билади. Хўш, Ўзбекистонда яшайдиганлар қайси этносга мансублигидан қатъи назар ўзини “ўзбек”ман, дейдими? Бу саволнинг социолог ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг OzodNazarидаги жавоби билан танишинг.

Бу савол ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ, албатта. Ҳанузгача давом этаётган Россия – Украина зиддияти Ўзбекистоннинг рус тилида сўзлашувчи аҳолисини ҳам “илҳомлантиргани” сезилиб қолди.

Масалан, Кремлнинг Қримни аннексия қилиши ортидан Россия элчихонаси паноҳи остида Тошкентда тадбир ўтказилгани, унда Туркистон ишғоли пайтида Тошкентда яшаган буюк князь Николай Константинович Романовнинг минтақа тарихидаги "буюк хизматлари" эслатиб қўйилгани тўғрисида ўз вақтида хабар берган эдик.

Тадбир иштирокчиларидан бири Озодлик саволларига жавоб бераётиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонунини “бандерачилар ғояларининг ёмонлигига мисол", дейишгача борди.

Демак, бундай баёнотлар қилаётганлар ўзларини чорак асрда ҳам “ўзбек” дея олмабдида?!

Нега?

Бугун шу ҳақда суҳбатлашдик.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG