Линклар

Гулнора Каримованинг уй қамоғида эканига ишора қилувчи расмлар пайдо бўлди


Расм Uznews.net нашри сайтидан олинди.

Расм Uznews.net нашри сайтидан олинди.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг уй қамоғида эканига ишора қилувчи расмлар Интернетда пайдо бўлди. Uznews.net нашри 31 март куни эълон қилган иккита фотосуратда президент қизи уй кийимида, сочлари тўзиган ва пардозсиз алфозда тасвирланган.


Ўтган ойда Гулнора Камримованинг уйида ҳуқуқ-тартибот идоралари махсус гуруҳи тинтув ўтказганидан бери базми-жамшидларни хуш кўрадиган президент қизи жамоатчиликка кўриниш бермаётган эди.

17 февраль куни ўтказилган рейд пайтида Гулнора Каримованинг уйида унга яқин шахслар, жумладан фуқаровий эри экани айтиладиган Рустам Мадумаров ва президент қизининг хос ёрдамчиси Гаянэ Авакянлар ҳибсга олинган эди. Гулнора Каримованинг ўзи эса уй қамоғида эканига доир хабарлар пайдо бўлди.

Uznews.net электрон почта орқали олганини айтаётган суратлардан бирида президент қизини сочлари тўзиган алфозда, уй кийимида, одатга зид тарзда пардоз-андозсиз “Нсквик” ичимлигини ичаётган тарзда тасвирланган.
Расм Uznews.net нашри сайтидан олинди.

Расм Uznews.net нашри сайтидан олинди.



​Яна бир расмда эса Гулнора Каримовани тўшакда, қўлида исломий китобни ҳатм қилаётгани, олдида эса яна бошқа китоблар билан стакан ичига солинган дорини кўриш мумкин.

Uznews.net нашрининг ёзишича, бу расмларга илова қилинган қисқа хатда “Вазият ёмонлашмоқда. Бугун роса йиғлаганим учун, Имоннинг (президентининг набираси-таҳр.) депрессияси янада кучаймоқда. Лекин кеча бир қизни ушлаб олишди! Яна бирини икки ҳафта аввал ушлашган эди, уларнинг уйимизга келишини исташмаяпти”, деган ёзув битилган.

Гулнора Каримова ўтган йилнинг октябрь ойидан бери Ўзбекистонда сиқувга олинган.

Ҳозирда Ўзбекистон прeзидентинигн қизи Швейцария ва Швецияда катта миқдорда пора олганлик ва пул ювганликда гумон қилинмоқда. Бундан ташқари Гулнора Каримова шахси билан боғлиқ жиноят ишлари Ҳолландия, Франция, Финляндия, Латвия ва Қўшма Штатларда ҳам очилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG