Линклар

Ўзбекистонда Давлат хизматлари портали фаолияти таҳлил қилинди


Ўзбекистон давлат тузилмалари давлат хизмат кўрсатиш портали орқали қилинаётган мурожаатларга жавоб бериш муддатларига амал қилмаяпти. Бу ҳақда Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари агентлигида ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Агентлик ўтказган таҳлил натижасида айрим давлат тузилмаларининг аризачиларга берган жавоблари ҳам қониқарли бўлмаётгани аниқланган.

Хабарда айтилишича, давлат хизмат кўрсатиш портали орқали март ойида 10 700 одам мурожаат қилган. Мазкур портал ўтган йилнинг 1 июлида ишга туширилган эди.
XS
SM
MD
LG