Линклар

logo-print

BahsOnline: Гулнора Каримованинг бугунги ҳолига куясизми, куласизми?

  • Садриддин Ашур

BahsOnline мулоқотининг чоршанба, 2 апрель, Тошкент вақти билан соат 19.05 да ўтказилган сонида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг бугунги аҳволига куйинаётган ва кулаётганларни таклиф этдик. Ҳозир "уй қамоғида қолиб хўрланаётгани" иддао қилинган президент қизининг ҳолига куюнганларни Ozodskype2, буни "қилмиш-қидирмиш" деб баҳолаётганларни Ozodskype манзилига баҳсга таклиф қилдик.


Сўнгги пайтларда Интернет тармоқларида Гулнора Каримованинг жуда ночор аҳволда қолгани ҳақидаги хабарлар ва унинг суратлари тарқалди.

Суратларда президент қизи ётар тўшагида мадорсиз ўтирган, сочлари тўзиган ва пардозсиз аҳволда нималарнидир ёзаётган ҳолда акс этган.

Бу суратларни кўрган ва унинг ўта мавҳум йўллар билан хориж журналистларига етказаётган мактубларни ўқиган айрим ҳуқуқ ҳимоячилари, айни дамда Гулнора Каримованинг ҳуқуқий ҳимояга муҳтож ва Ўзбекистонинг ҳар бир фуқароси каби ҳақли эканини айтмоқдалар.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Бундайлар фикрича, Гулнора Каримова айбдор бўлса-да, у фақат қонуний йўллар билан жавобгарликка тортилиши, ҳозир эса зудлик билан уй қамоғидан озод қилиниши керак.

Аммо бу фикрни инкор қилаётган иккинчи томон фикрича, Гулнора Каримова ўзбек халқи ҳисобидан йиққан бир неча миллиард доллар сармояси, қўш-қўш саройлари ҳисобини бериши лозим. Президент эркасининг бугунги аҳволи эса бундайларни жазолаш амри-маҳол бўлиб турган бугунги кунда "қилмиш-қидирмиш" қонуниятининг яққол далилидир.

BahsOnline эшиттиришига шу таҳлит икки хил қарашдаги журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва тингловчиларни таклиф этдик.

Баҳсда Узнюс.нет Интернет нашрининг муҳаррири, журналист Галима Бухарбоева ва “Ўтюраклар” клубининг раҳбари, инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева, “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари учун” ассоциацияси раҳбари Надежда Отаева ва Норвегияда яшаётган ўзбекистонлик қочқин Абдулла Абдураззоқ иштирок этди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG