Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:17

Туркияда маҳаллий сайлов натижаларига қарши намойиш бўлиб ўтди


Кеча Анқарада полиция 30 март куни бўлиб ўтган маҳаллий сайловлардаги қонунбузарликлар иддаоси билан намойишга чиққан норозиларга қарши сувотарларни ишга солди.

Норозилик чиқиши мамлакат Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз партияси сайловда ғалаба қозонганини эълон қилганидан кейин Туркия Олий сайлов кенгаши биноси қаршисида уюштирилди.

Якшанба куни бўлиб ўтган сайловларнинг якуний натижалари ҳозирча эълон қилингани йўқ. Оммавий ахборот воситаларида ёйинланган натижаларга кўра, Эрдўғон бошчилигидаги Адолат ва тикланиш партияси бу сайловларда 44 фоизча овоз олиб, мухолифатчиларни анча ортда қолдириб кетган.

Мухолифатчилар айрим минтақаларда сайлов натижаларини қайта кўриб чиқилишига эришиш истагидалар.

Сайловдан олдин Туркияда Эрдўғон атрофидаги кишилар дохил “катта пора” жанжали авж олганди. Бунинг ортидан расмийлар бу жанжалга оид турли маълумотлар пайдо бўлаётган Твиттер микроблоги ва YouTube порталини блокировка қилиб қўйгандилар.
XS
SM
MD
LG