Линклар

logo-print

Мустафо Жамилов: Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар етарли эмас


Қрим татарлари лидерларидан бири Мустафо Жамилов.

Қрим татарлари лидерларидан бири Мустафо Жамилов.

Қрим татарлари лидерларидан бири Мустафо Жамилов Қрим аннексияси учун АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан Россия расмийларига нисбатан жорий этилган санкциялар етарли эмас, деган фикрда. Унингча, кўрилаётган чора-тадбирлар Россиянинг “ишғол этилган ҳудуд”ни тарк этишига сабаб бўлиши эҳтимоли кам.

Бу ҳақда Жамилов БМТ Хавфсизлик кенгашининг душанба куни ўтказилган норасмий мажлисидаги чиқишидан кейин билдирди.

Унинг айтишича, БМТ Хавфсизлик кенгашида “ишғол этилган ҳудуд”да инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши мавзуси муҳокама қилинган. Россияликлар иштирок этмаган бу муҳокама Украина ва Литва вакиллари томонидан уюштирилган.

Литванинг БМТдаги вакиласи Рита Казрагиене эътирофича, мазкур учрашув Қримдаги воқеалар бўйича Қрим татарлари вакилининг фикрини ўрганиш имконини берган.

Қримда 16 март куни бўлиб ўтган ва Қрим татарлари томонидан бойкот қилинган референдум, Мустафо Жамилов фикрича, “ҳаёсизлик” ва “бемаънилик” зуҳури бўлган. Жамиловга кўра, Россия расмийларининг Қрим ҳудудида руслар камситилганига оид иддаолари ҳаёсизликдир, чунки маҳаллий ҳокимият идоралари раҳбарларининг кўпчилиги руслар бўлган, Қримдаги мактабларнинг ҳам аксарияти русча мактаблар бўлган.
XS
SM
MD
LG