Линклар

Сурияда ички низолар бошланган 2011 йилнинг март ойидан буён бу мамлакатда 150 мингдан зиёд одам нобуд бўлди. Бу ҳақда қароргоҳи Британияда бўлган суриялик ҳуқуқ фаоллари маълум қилдилар.

Уларнинг таъкидлашларича, бу қурбонларнинг саккиз минг чоғлиси болалардир.

Ҳуқуқ фаоллари очиқлаган маълумотда уч йиллик уруш мобайнида ҳукумат кучларидан 58 минг киши, президент Башар Ассад режимига қарши курашаётган исёнчилардан эса 38 мингга яқин одам ҳалок бўлгани қайд этилади.

Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Суриядаги жангларда ҳукумат томонидан туриб жанг қилаётган “Ҳизбуллоҳ” шиа гуруҳининг (Ливан) ҳам 360 дан зиёд жанггариси ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG