Линклар

Америкалик депутатлар Украинага ёрдам бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади


АҚШ конгрессининг Намояндалар палатаси Украинага 1 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам бериш ва Қрим аннексияси туфайли Россияга қарши санкциялар жорий қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Аввалроқ бу лойиҳа Сенат томонидан маъқулланганди.

Ҳар иккала палата томонидан маъқулланган лойиҳа қонун ўлароқ кучга кириши учун эндиликда уни президент Барак Обама имзолаши керак.

Бу орада НАТО Қримнинг аннексия қилиниши важидан Россия билан фуқаровий ва ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиши ҳақида эълон қилди. Мазкур қарор НАТОга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг сешанба куни Брюсселда бўлиб ўтган мажлисида қабул қилинди.

Айни пайтда вазирлар Москва билан сиёсий мулоқот НАТО-Россия кенгаши доирасида давом эттирилишини қайд этдилар.

Украина билан эса НАТО ҳамкорликни ривожлантириб, мамлакат қуролли кучларини ислоҳ қилиш жараёнида Киевга кўмаклашмоқчи.

НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссеннинг тахминича, Украинадаги бўҳрон Европада “янги ажратувчи чизиқлар” пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Расмуссен Россия қўшинларининг Украина шарқий чегараларидан чекинганига оид далилларга эга эмаслигини ҳам қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG