Линклар

Алоқа сифати ёмонлиги бўйича бир ярим мингга яқин шикоятчи "Ўзбектелеком"га арз қилган


“Ўзбектелеком” ширкати ўтган йилда мамлакат бўйлаб алоқа сифати бўйича бир ярим мингга яқин шикоят хати тушганини маълум қилди.

Шикоятларнинг 30 фоизи алоқа ҳизматларини амалга оширувчи ширкатларга таълуқли экани айтилади.

Шикоятчилар алоқа сифати ёмонлиги ва тарифлар юқори эканидан нолишган.

Сўнгги йилларда Озодлик муштарийларидан мобил алоқанинг ёмонлиги боис боғланиш имконсизлигидан ва мобил Интернетнинг секинлигидан шикоятлар кўпайди.

Тошкентдаги телефон муштарийларининг алоқа сифатсиз эканидан шикояти натижасида "Ўзбектелеком" ўз мижозларидан узр сўраб, мижозларга товон сифатида бир ойлик абонент шартномасинг 20 фоизини қайтарганди.
XS
SM
MD
LG