Линклар

logo-print
Россия президенти Владимир Путиннинг расмий сайтидаги таржимаи ҳолида ўзгаришлар пайдо бўлди.

Путиннинг рафиқаси Людмила Путинанинг исми у ердан олиб ташланди.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков ИТАР-ТАСС мухбири саволларига:”Бу ажрашиш рўй берганини англатади”, - деб жавоб қилди.

Ҳозир Владимир Путин таржимаи ҳолида қизлари Мария ва Катериналарнинг исмлари келтирилган.

Ўтган йил июн ойида Россия президенти Владимир Путин ва унинг рафиқаси Людмила Путина ажрашишаётгани ҳақида жамоатчиликка маълум қилишганди.
XS
SM
MD
LG