Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:05

Александр Музичко ўзини ўзи отиб ўлдирган


Украинадаги “Ўнг сектор” фаоли Александр Музичконинг ўлими юзасидан текширув олиб борган комиссия Сашко Белый лақаби билан танилган фаол ўзини ўзи отиб ўлдирган, деган хулосага келган.

Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазирлиги комиссияси расмийлари маълум қилди.

Александра Музичко 25 март куни Украинанинг Ровно вилоятида қўлга олиш пайти ҳалок бўлган эди.

Музичконинг ўлими “Ўнг сектор” фаолларининг норозилигига сабаб бўлди. Ҳаракат етакчиси Дмитрий Ярош Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков истеъфосини талаб қилиб чиқди.
XS
SM
MD
LG