Линклар

logo-print

Lufthansa учувчиларининг иш ташлаши оқибатида 4 мингта рейс қолдирилди


Германиянинг Lufthansa авиширкати ходимлари иш ташлагани боис тўрт мингта рейсни бекор қилди.

Авиаширкат учувчилари иш шароитлари яхшиланиши, маошлари кўтарилишини талаб қилиб, иш ташлади.

Уларнинг бу амали қарийб ярим миллион йўловчига таъсир қилди. Ширкат келаси уч кунги парвозларга билет олган йўловчилардан агар уларни рейси қолдирилган бўлса аэропортга келмасликларини тайинлади.

Ширкат йўловчилардан узр сўради ва билет пуллари қайтариб берилишини ваъда қилди.

Ҳозирда ширкат раҳбарияти иш ташлаган учувчилари билан сўзлашувлар олиб бормоқда.

Германия касаба уюшмаларига кўра, сўзлашувларда ҳозирча силжиш бўлмаган.

Учувчиларнинг иш ташлаши Lufthansa ширкатига ўн миллионлаб доллар зарар келтириши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG