Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:15

Йўл солиғи Ўзбекистонда янги машина сотиб олишни қимматлаштирди


Ўзбекистонда чиқадиган Chevrolet Malibu АҚШ долларига сотилади.
Ўзбекистонда чиқадиган Chevrolet Malibu АҚШ долларига сотилади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги машиналарга йўл солиғи жорий қилинди. 2014 йил 1 апрелдан бошлаб маҳаллий машиналар харидорлари ҳужжатларни расмийлаштириш пайтида автомобил умумий нархининг уч фоизи миқдорида йўл солиғи тўлайди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги машиналарга йўл солиғи жорий қилинди. 2014 йил 1 апрелдан бошлаб маҳаллий машиналар харидорлари ҳужжатларни расмийлаштириш пайтида автомобил умумий нархининг уч фоизи миқдорида йўл солиғи тўлайди.



Тошкентдаги автосалонлардан бирининг ходими Зариф Орипов 1 апрелдан янги машиналарга йўл солиғи жорий қилингани харидор учун машина нархи ошганини англатади, дейди Озодлик билан суҳбатда.

- Илгари машина сотиб олганингизда ГАИга бориб номерни тақиб кетарверар эдингиз. 1 апрелдан маҳаллий ишлаб чиқарилган янги машиналарга “дорожний налог” жорий қилишди. Любой иномаркага “дорожний налог” машина умумий нархининг олти фоизини ташкил қилади. Энди, ўзимизнинг машиналарга ҳам уч фоиз қилиб белгилашди. ГАИга борасиз ва номер олаётганингизда машинани сотиб олган умумий нархингиздан уч фоизи миқдорида пул тўлайсиз. Масалан, Нексия 35 миллион сўм бўлса, 1 миллион 50 минг тўлайсиз, дейди автосалон ходими.

Зариф Орипов бу тартиб фақат янги машиналарга таллуқли эканини, бозордан сотиб олинган эски машиналар ва хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларга солинган олти фоизлик йўл солиғи сақланиб қолганини қўшимча қилди.

Тошкентдаги “Сергели-Автотехсервис” очиқ акциядорлик жамияти ходими Ҳасан Қўшматовнинг Озодликка айтишича, янги автомобилларга уч фоизлик йўл солиғи ўтган йил декабрь ойидаги ҳукумат қарорига мувофиқ амалга ошган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналарнинг баъзи моделларигина ўзбек миллий валютасида, қолганлари эса АҚШ долларида сотилади. Қўшматовга кўра, ҳозир автосалонларда АҚШ долларига сотилаётган Малибу ва Орландо автомобилларига 1 апрелдан солинадиган уч фоизлик йўл солиғи ўзбек сўмида ундирилади.

Ҳасан Қўшматов Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва валютага сотилаётган автомобиллар нархига аниқлик киритди.

- Орландонинг биринчи позицияси 57 миллион 160 минг сўм. Давлат курсига чақасиз, валютадаги нархи келиб чиқади. Иккинчи позицияси 59 миллион 93 минг, учинчи позицияси 67 миллион 628 минг. Малибунинг биринчи позицияси 67 миллион 628 минг, иккинчи позицияси 70 миллион 559 минг сўм. Учинчи позицияси 99 миллион 750 минг. Каптиванинг нархи 92 миллион 973 минг сўм, дейди автосалон ходими.

Ҳасан Қўшматовга кўра, ҳозир Ўзбекистонда Дамас, Спарк ва Нексия энг харидоргир автомобил бўлиб қолмоқда.

2014 йил 1 апрелга қадар автосалонларда Нескиянинг нархи, позициясига қараб, 31 миллион 300 минг сўмдан, 35 миллион 750 минг сўмгача сотилмоқда.
XS
SM
MD
LG