Линклар

logo-print

Ким нима деса – десин, лекин баҳор, чинакам Баҳор мартда эмас, апрелда бошланади. Чунки ўрик апрелда гуллайди, апрелда кўзни қувнатади, апрелда қовжираб тўкилади. Ким нима деса – десин, лекин ўрик гули Фарғонада энг гўзал. Баҳор ҳиди Фарғонада энг ўткир. Бошни айлантиргувчи, маст қилгувчи ҳиддир Фарғона баҳори ҳиди. OzodNazar бугун кундалик ташвишларни бир кунга четга суриб, баҳордан гап очмоқчи бўлди. Лекин бўлмади.


Баҳорий суҳбат қуриш учун бувайдалик фаол Неъматжон Сиддиқовни таклиф қилдик. Ёши 70 га қараб кетаётган Неъматжон ака январнинг ўртасида, қамоқдан чиққанидан бир неча кун ўтиб OzodNazar меҳмони бўлган эди.

Орада ўтган вақт ичида оқсоқолнинг қамоқ чарчоғи тарқагандир, у киши билан бола-чақа, қўй-қўзи, эчки-улоқ, дала-туз тўғрисида енгил суҳбат қиламиз, деб ўйлагандик.

Лекин Неъматжон ака кутилмаганда яна “маҳаллий маъмурлар босими” тўғрисида айта бошлади.

Натижада мўлжаллаганимиз баҳорий суҳбатни “қиш изғирини” совутди.

Борига барака, дедикда, ўтказилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Фақат бир нарсани олдиндан айтиб қўймоқчимиз: Неъматжон ака Сиддиқов айтган гапларни OzodNazar форматидан келиб чиқиб, текширганимиз, иккинчи томоннинг фикрини ўрганганимиз йўқ.

Мана энди тингланг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG