Линклар

НАТОнинг Европадаги бирлашган кучлари қўмондони, америкалик генерал Филип Бридлав Россияга Украинани босиб олиш учун беш кун кифоя эканини таъкидлади.

Бридлавга кўра, Россия-Украина чегарасидаги вазият ҳали ҳам хавотир уйғотмоқда.

- Россия Украинани босиб олиш учун 3-5 кун кифоя, - деди генерал.

НАТО қўмондонига кўра, Россия қўшинлари Украина чегарасидан олмаган. Икки кун аввал Германия Канцлери Ангела Меркел Россиянинг айрим қўшини Украина чегарасидан казармаларга олингани ҳақда баёнот берганди.
XS
SM
MD
LG