Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг янги бош вазири этиб Карим Масимовни тайинлади.

2012 йилда истеъфога кетиш олдидан Масимов Қозоғистонга етти йил бош вазирлик қилган.

Карим Масимов бугун бош вазирликдан истеъфо берган Серик Аҳметов ўрнини эгалламоқда.


Аҳметов чоршанба куни бош вазирликдан истеъфога кетиш ҳақидаги аризани президент Нурсултон Назарбоевга топширганини айтган эди.

Аҳметов президент Назарбоевга ишончи учун миннатдорчилик билдирди. Лекин, қозоқ бош вазирининг истеъфога чиқиши сабаблари маълум эмас. Серик Аҳметов 2012 йилда бош вазирлик курсисини эгаллаганди.
XS
SM
MD
LG