Линклар

2 апрел куни Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистоннинг МДҲ Эркин савдо ҳудудига қўшилишига оид протоколни имзолади.

Мазкур протокол ўтган йил май ойида МДҲ ҳукумат раҳбарларининг Минскдаги учрашувида имзоланган эди.

МДҲ эркин савдо ҳудуди 2011 йилда 8 давлат орасида тузилган. Унга Россия, Украина, Беларус, Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон, Молдова ва Қирғизистон аъзо бўлган.

МДҲнинг эркин савдо ҳудудида келажакда айрим маҳсулотларнинг экспорт ва импортига қўйилган чекловлар ҳамда божхона солиқлари бекор қилиниши назарда тутилмоқда.
XS
SM
MD
LG