Линклар

logo-print
“Бунёдкор” футбол клубининг вице-президенти Бахтиёр Бобоевга интизомий жазо берилди.

Podrobno.uz.нашрининг ёзишича, Тошкентнинг “Бунёдкор” ва Олмалиқнинг “Олмалиқ” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйиндан сўнг Бахтиёр Бобоев ҳакам ёрдамчиси Хусниддин Шодмоновни сўккан ҳамда ҳақорат қилган.

Ўзбекистоннинг ҳаваскор ва яримпрофессионал футбол бўйича мусобақалар Регламентини бузганлиги учун Интизомий Кодексга асосан Бахтиёр Бобоев жаримага тортилади. Лекин жарима миқдорининг қанча бўлиши хабар қилинмаган.

Мазкур ҳолат такрорланган тақдирда Бобоевга нисбатан қатъийроқ чоралар кўрилиши айтилди.
XS
SM
MD
LG