Линклар

Қирғизистон парламенти мамлакатнинг янги ҳукуматини шакллантирди.

Парламентдаги ҳукмрон коалиция Бош вазирликка Жўўмарт Ўтурбаев номзодини кўрсатган эди. Бу номзод депутатларнинг кўпчилик овози билан Бош вазирликка сайланди.

Аввалги Бош вазир Жонтўрў Сатибалдиев парламентдаги ҳукмрон коалиция тарқаб кетиши ортидан 18 март куни истеъфо беришга мажбур бўлган эди.

Қирғизистон парламентидаги янги ҳукмрон коалиция “Ата Мекен”, Социал демократлар ва “Ар Намис” фракцияларидан таркиб топди. “Ата Журт” ва “Республика” фракциялари эса мухолифатда қолди.
XS
SM
MD
LG