Линклар

"Арк суғурта" лицензияси 10 кунга олиб қўйилди


Ўзбекистон Молия вазирлиги “Арк суғурта” ширкатининг лицензиясини вақтинча тўхтатди.

Вазирликнинг билдиришича, лицензия ўн кунлик муддатга олиб қўйилган. Хабарда бунинг сабаблари ошкор этилмаган.

Мазкур суғурта ширкати 2004 йил 27-апрель куни таъсис қилинган. 2008 йил сентябрь ойида таъсисчилар сафи хориж сармоядорлари билан кенгайтирилган ва “Арк суғурта” қўшма корхонага айлантирилган эди.
XS
SM
MD
LG