Линклар

НАТО Бош котиби Россияни Украина масаласида огоҳлантирди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Қрим аннексия қилингани ортидан Россия Украина ишларига аралашаверса “тарихий хатога” йўл қўяди” деб билдирди.

Расмуссен Брюсселда чоршанба куни НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувидан сўнг қилган чиқиши чоғида, Россия Украина чегарасида қўшин жамлаётгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлганидан ташвиш билдирди.

Сешанба куни НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Россия Қримни аннексия қилгани сабабли Москва билан фуқаровий ва ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чоршанба куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан телефон суҳбатида НАТОнинг сўнги қароридан ташвиш билдирди. Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Александр Лукашевич эса НАТОнинг қарори “совуқ уруш даврини эслатиши”ни айтди.
XS
SM
MD
LG