Линклар

Украина ҳукумати: Майдонга қарши "операцияни режалаштиришда" Россия ФСБси иштирок этган


Беркут жангчиларининг баъзилари февралдаги воқеалардан кейин Россия томонига ўтган.

Беркут жангчиларининг баъзилари февралдаги воқеалардан кейин Россия томонига ўтган.

Украина хавфсизлик идоралари Киевда февраль оийида намойишчиларнинг ўлдирилиши собиқ президент Виктор Януковичнинг буйруғи билан рўй берганини ва бунда Россия махфий хизматларининг ҳам қўли бўлганини айтмоқда.

Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков пайшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида “18-20 фераль кунлари намойишчиларга қарата ўт очиш тўғрисида жинояткорона буйруқни Янукович берган”, дея таъкидлади.

Украинада ўтган йилнинг ноябрида бошланган намойишлар пайтида 100дан ошиқ одам ҳалок бўлди, уларнигн аксари 18-20 февраль кунлари ўлдирлди. Ҳалок бўлганларнинг аксари снайперлар томонидан ўлдирилгани аниқланган.

Украина хавфсизлик хизмати бошлиғи Валентин Налевайченконинг айтишича, Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Майдон намойишчиларига қарши “операцияни режалаштиришда” Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари иштирок этган.

ФСБ матбуот вакили бу айбловларни дарҳол инкор қилди.

Пайшанба куни Украина Бош прокуратураси Беркут махсус кучларининг 12 собиқ ходимини февраль ойида Киевда рўй берган воқеалар пайтида намойишчиларга қарата ўт очганликда гумон қилиб ҳибсга олди.

Украина Бош прокурори Олег Магнитский қўлга олинганлар Беркут махсус гуруҳининг “Қора Отряди” вакиллари бўлган, дея маълум қилди. Унинг айтишича, дастлабки тергов натижалари Беркут ходимлари собиқ президент Виктор Янукович буйруғига кўра, намойишчиларга қарата ўт очганига ишора қилмоқда. Янукович 100дан ортиқ намойишининг ўлдирилиши билан боғлиқ воқеалар ортидан ҳокимиятдан ағдарилган эди.
XS
SM
MD
LG