Линклар

Ўзбекистон ва Қирғизистон террорчиликка қарши курашни машқ қилди


Ўзбекистонда Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти ҳомийлигида Ўзбекистон ва Қирғизистон хавфсизлик идораларининг қўшма машқи ўтказилди. 3 апрель куни пайдо бўлган расмий хабарларга кўра, “Шарқ-Антитеррор – 2014” номли машқлар ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси қарорига кўра, 27 март куни ўтказилган.

Аксилтеррор машқларида икки мамалакатнинг мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари иштирок этган.

Машқларнинг асосий эътибори террорчиликка қарши қўшма амалиётларни ўтказишда оператив тарзда мувофиқлаштирув ҳаракатлари ва ҳамкорлик ўрнатиш йўлларига қаратилган, дейилади расмий хабарда.

Машқлар жараёнини кузатиш учун Россия, Хитой, Қозоғистон ва Тожикистон вакиллари ҳам таклиф қилинган.
XS
SM
MD
LG