Линклар

logo-print
БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича олий комиссарлиги Ливанга қочиб ўтган сурияликлар сони 1 миллиондан ошганини айтмоқда.

БМТ Қочқинлар идораси суриялик қочқинларнигн Ливандаги сони бу мамлакат аҳолисининг чорагига тенглашди, дея баён қилди. Бу Ливанни аҳоли жон бошига тўғри келадиган қочқинлар сони бўйича дунёдаги етакчи мамлакатга айлантирган.

Қочқинлар идорасига кўра, ҳар куни Ливанга икки ярим мингга яқин, яъни ҳар дақиқадан бир суриялик қочиб ўтади.

БМТ Қочқинлар масаласи бйўича комиссари Антонио Гуттерас “миллион қочқин ҳар қандай мамлакат учун каттадир, Ливандек мамлакат учун эса улкан босимдир”, дея таъкидлади.

Сурияда уч йилдан бери давом этаётган фуқаролик уруши зўравонликларнинг Ливанга ҳам кўчишига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG