Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:25

Ёзувчи, шоирларидан ўзбекларнинг кўнгли қолганга ўхшайди


Сарлавҳага чиқарилган шубҳа тожик, туркман, ўзбек, қирғиз ва қозоқ тилларидаги википедиялардан муштарийлар қизиқиб излаган мавзулар қиёсий таҳлилидан пайдо бўлди.

Масалан, қозоқлар ўз тилидаги Википедиядан ёзувчи Мухтор Авезов, унинг “Абай йўли” романи, Абайнинг ўзи ва ёзувчи Ғабит Мусрепов тўғрисидаги маълумотларни излаган бир пайтда ўзбеклар Ўзбекча Википедиядан шоир, ёзувчи ва умуман мутафаккирлар тўғрисида маълумот изламагани маълум бўлди.


Марказий Осиё мамлакатлари тилларидаги Википедияларга муштарийлар ташрифлари қиёсий таҳлилини қилиб беришни OzodWiki Wiki-эксперт Нодир Отаевдан илтимос қилди.

Нодир ОТАЕВ

Қуйидаги жадвалда 2013-йил, апрель ойида Тожикча, Туркманча, Ўзбекча, Қирғизча ва Қозоқча Википедияларда энг кўп ўқилган 5 тадан мақола рўйхатини келтирдик.

Рўйхатга фақат мақолалар киритилди холос.

Махсус саҳифалар, мунозаралар, форумлар ва бошқа шунга ўхшаш саҳифалар киритилмади.

Жадвални тузишда http://stats.grok.se сайтидан олинган маълумотлардан фойдаланилди. Афсуски айни дамда мазкур сайтда биз кўриб чиқаётган Википедиялар учун фақат 2013-йил апрель ойи учун маълумот берилган холос.









Wiki-эксперт Нодир Отаевдан OzodWiki унинг ўзи тузган таблицани шарҳлаб беришни илтимос қилди.

Нима учун википедияларнинг бош саҳифаларига ташрифлар ҳамма тилларда ҳам кўп?

Нима учун Қозоқча Википедияга 2013 нинг апрелида 68204 киши киргану худди шу ойда Ўзбекча Википедияга 11988 кишигина (қозоқлардан 6 марта кам) кирган?

Нима учун ўзбеклар НАТО тўғрисидаги мақолага катта қизиқиш билдирган?

Wiki-эксперт Нодир Отаев билан суҳбат шу ва бошқа саволлар атрофида бўлди.

Суҳбатни тингланг:
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди
XS
SM
MD
LG