Линклар

logo-print
OzodNazarнинг бугунги сонида бир ўзбек қишлоғининг социал портретини чизмоқчи бўлдик ва бу ишда бизга Самарқанд вилояти, Иштихон тумани Шайхислом қишлоғида истиқомат қилувчи 67 яшар пенсионер Жаҳонгир ака Турдиев ёрдам берди.
Шайхисломда яшайдиган ўртаҳолнинг битта сигири бор, ҳар куни эрталаб сут ичади, уйда икки қоп уни бор, кунига қозонига 300 грамм гўшт тушади.
Жаҳонгир ака суҳбатнинг бир нуқтасида “СССР даврида иккитагина “Запорожец”и бўлган қишлоғида шу кунда 100 дан ортиқ замонавий машина бор”лигидан мақтанса, иккинчи нуқтада қишлоғида “қозонига 6 ой давомида гўшт тушмаганлар бор”лигидан гапирди.

Жаҳонгир аканинг айтишича, Шайисломда бир томондан ишчи кучи етмаяпти, иккинчи томондан, қишлоқдаги ишга яроқли аҳолининг мутлақ кўпчилиги Россияда ишлаб юрибди.

Шайхислом қишлоғининг социал портрети билан танишинг:

Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG