Линклар

Қарши туманлараро суди собиқ судьяси, 34 яшар Фахриддин Жуманазаров 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Озодликка Қашқадарё вилояти Адвокатлар палатасидаги манба хабар берди.

Манбанинг билдиришича, суд ҳукми 26 март куни ўқилган. Фахриддин Жуманазаров пора олишда айбдор деб топилган.

Фахриддин Жуманазаров 2013 йилнинг 25 декабь куни Миллий хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан 300 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG