Линклар

logo-print

Россия мамлакатда ҳужумларни амалга оширмоқчи бўлган украиналиклар қўлга олингани айтмоқда


Бу хабар Украина Россияни Майдон намойишчиларининг ўлдирилишида айблаши ортидан пайдо бўлди.

Бу хабар Украина Россияни Майдон намойишчиларининг ўлдирилишида айблаши ортидан пайдо бўлди.

Россия расмийлари мамлакат ҳудудида ҳужумлар уюштиришни режалаштирганлик гумони билан 25 нафар Украина фуқароси қўлга олинганини айтмоқда.

Федерал хавфсизлик хизматининг пайшанба куни маълум қилишича, қўлга олинганлар 14-17 март оралиғида Ростов, Волгоград, Тверь, Орёл, Белгород, Қалмиқиситон ва Татаристонда ҳужумлар уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинмоқда.

Россиянинг давлат томонидан назорат қилинадиган НТВ телеканали ҳибсга олинганлар орасида Украинадаги Ўнг сектор миллатчи гуруҳининг уч аъзоси ҳам борлигини иддао қилди. Ўнг сектор россияпараст президент Виктор Януковичнинг ҳокимиятдан ағдарилишида роль ўйнаган. НТВ хабарида айтилишича, гумонланувчилар Украина хавфсизлик хизмати кўрсатмасига кўра, Украина чегараси олдига ташланган Россия ҳарбийларини суратга олган.

Украина расмийлари бу айбловларни “сафсата”, дея рад этди.

Украиналикларнинг қўлга олингани тўғрисидаги хабар, Украина хавфсизлик хизмати Россия Федерал хавфсизлик хизматини февраль ойида Киевда намойишчиларнинг ўлдирилишига алоқадорликда айблашидан бир неча соат ўтиб пайдо бўлди.
XS
SM
MD
LG