Линклар

logo-print
Қўшма Штатлар Бишкекнинг Манас аэропортига жойлаштирилган НАТО кучлари шу йилнинг июль ойигача мамлакатдан чиқарилишини билдирди.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ниша Десаи Бисуал пайшанба куни Бишкекда ўтган матбуот анжуманида ҳарбийларнинг асосий қисми олиб чиқиб кетилганини билдирди. Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев билан учрашган АҚШ расмийси Вашингтон Бишкекнинг НАТО ҳарбийларини мамлакатдан чиқариш тўғрисидаги қарорини ҳурмат қилишини билдирди.

Бишкекдаги АҚШ ҳарбий базаси 2001 йилда ташкил қилинган эди. Ўтган йили Қирғизистон парламенти бу ерга жойлаштирилган НАТО ҳарбийларини 2014 йилнинг 11 июлигача мамлакатдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG