Линклар

logo-print

Озодлик манбасининг билдиришича, бошқа судьяларга нисбатан адолатли ҳакамлардан бири бўлгани айтилаётган Фахриддин Жуманазаров “подстава” қурбони бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Айни пайтда Ўзбекистон расмий идоралари Қашқадарё вилоятида порахўрлик ва коррупция ҳолатлари кўпайганини маълум қилган.

Қарши туманлараро суди собиқ судьяси, 34 яшар Фахриддин Жуманазаров 10 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида Озодликка Қашқадарё вилояти Адвокатлар палатасидаги манба хабар берди.

Манбанинг билдиришича, шу йилнинг 26 март куни жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди томонидан фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди собиқ судьяси Фахриддин Жуманазаровга ўн йиллик қамоқ жазоси белгилаш тўғрисидаги ҳукмни ўқиган. Суд томонидан жазони умумйи тартибдаги колонияларда ўташ белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш) 3-қисми айбланган Фахриддин Жуманазаров 2013 йилнинг 25 декабрь куни Миллий хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Қарши шаҳридаги Пахтазар миттитуманида 300 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ҳибсга олинган эди. Собиқ судья тергов даврида Бухородаги Отбозор қамоқхонасида сақланган.

Озодлик манбасининг таъкидича, Фахриддин Жуманазаров 30 ёшид а судья этиб тайинланган.

“У судьялик борасида эндигина 3 йиллик тажрибага эга шахс бўлишига қарамай нисабатан адолатли ҳакамлардан бири эди. Шунинг учун ҳам Фахриддин Жуманазаров “подставка” қилингани эҳтимолга яқиндир”, деди Қашқадарё вилояти Адвокатлар палатасидаги манба .

Шу ўринда Қашқадарё вилоятида порахўрлик, коррупция каби иллатлар кўпайганини Ўзбекистон расмийлари ҳам бевосита бўлмаса ҳам билвосита тан олишларини эслатиб ўтиш жоиз. Масалан, ўтган йили Ўзбекистон давлат Солиқ қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Қашқадарëдаги солиқчиларнинг коррупцияга мойиллиги ва порахўрлигини олдини олиш чоралари ҳақида гапирилган эди.

Солиқ қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарномада айтилишича, Қашқадарë вилоятидаги ички текширув жараёнида солиқчиларнинг пора олгани аниқлаган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG