Линклар

logo-print

Самарқандда авария ҳолатига келган мактаб ёпилди


Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 1947 йилда қурилган 35-мактаб биноси.

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 1947 йилда қурилган 35-мактаб биноси.

Самарқанд вилояти Пахтачи туманининг Карнаб қишлоғи аҳолиси фарзандлари авария ҳолатига тушиб қолган мактабда ўқиётгани борасида қилган давомли шикоятлари ортидан вилоят Халқ таълими бошқармаси бу мактабни ёпишга қарор қилди.

Самарқанд вилояти Пахтачи туманининг Карнаб қишлоғи аҳолиси фарзандлари авария ҳолатига тушиб қолган мактабда ўқиётгани борасида қилган давомли шикоятлари ортидан вилоят Халқ таълими бошқармаси бу мактабни ёпишга қарор қилди.


Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи муовини Рустам Йўлдошев, Озодлик билан суҳбатда, Карнаб қишлоғидаги авария ҳолатига келиб қолган санатория мактаби ёпилганини, унинг ўрнида янгиси барпо этилишини айтди.

- Бу мактаб ёпилди. Ўрнида янги умумтаълим мактаби очилади,- деди Рустам Йўлдошев.

Карнаб ширкат хўжалиги ҳудудида камқонлик билан оғриган болалар учун мўлжалланиб, 2006 йилда очилган санатория типидаги махсус мактаб авария ҳолатига келиб қолгани ҳақида ўқувчиларнинг ота-оналари Интернетга маълумотларни сиздиришган эди.

Пахса девордан қурилган, деярли нураб қолган мактабда ўқувчилар дарс қилаётгани акс этган фотосуратлар ҳам Интернетда тарқалган эди.

Эллигинчи йилларда пахсадан қурилган бу мактаб Чор Россияси давридаги ўзбек мактабларини эслатади, деб ёзди Карнаб қишлоғилик Суннатилло.

“Бу мактаб Садриддин Айнийнинг “Эски мактаб” романидаги эпизодларни эсга солади. Қарийиб бир аср мобайнида нураб қулаш ҳолатига келиб қолган мактабни қишда тасаввур қилиш мушкул”,- дейди Суннатилло.

Мактабда 9 та синф мавжуд бўлиб, 2013-2014 ўқув йилида 254 нафар бола қабул қилинган.

Самарқандга қўшни бўлган Бухоро ва Қашқадарё вилояти қишлоқларидан келган 254 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини таълим олишига ихтисослашган бўлиб, уларга 34 нафар ўқитувчи ва тарбиячилар таълим-тарбия беради.

-Улар 50 йил олдин сотиб олинган сим кроватларда ётишади, кўрпа-тўшак ва бошқа кундалик жиҳозлар муддатини ўтаб бўлган, камқон болалар учун бир кунлик бир нафар болага овқатланишга ажратилган маблағ ниҳоятда паст, - деб шикоят қилган карнабликлардан бири.

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани халқ таълими бўлимидагиларни айтишича, Карнаб қишлоғидаги бу аянчли мактабда болалар шу йил январь ойигача дарс ўқишган.

Февраль ойида мактаб ёпилиб, ўқувчилар бошқа умумтаълим мактабларига тарқатиб юборилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG