Линклар

Малайзия самолёти қора қутисини қидириш бошланди


Бир ой аввал бедарак йўқолган Малайзия Ҳаво йўлларига қарашли самолётини ахтараётган гуруҳлар Ҳинд Океани тубида учқичнинг қора қутисини қидириш ишларини бошлади.

Овоз локаторлари билан жиҳозланган икки кема сув тубидаги 240 километрлик майдонда учқичнинг қора қутисидан чиқадиган сигналларни ушлашга ҳаракат қиляпти. Қора қутининг батареялари яна бир неча кунга етади холос, ундан кейин эса қутин сигнал беришни тўхтатади.

Айни пайтда, 217 минг квадрат километр майдонда 14 қидирув самолёти ва 9 кема ҳам қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Малайзия Ҳаво йўлларига тегишли самолёт 8 март куни Куала Лумпурдан Пекинга учиб кетаётган пайтда радарлардан ғойиб бўлган эди. Самолёт бортида 239 йўловчи бўшлган. Ўндан ортиқ мамлакат қутқарувчилари бир неча ҳафтадан бери Boeing 777 самолётини Ҳинд Океанида қидирмоқда, лекин шу пайтгача унинг изларини топа олмаган.
XS
SM
MD
LG