Линклар

Ўзбекистондаги Билайн мобил оператори пайшанба куни бир неча соат давомида Интернет хизматларини кўрсатмади.

Бу ҳақда Озодликка WhatsApp тармоғи орқали хабар қилган муштарийларга кўра, 3 апрель куни соат 19:50лар атрофида Билайн абонентлари Интернет хизматларидан фойдалана олмай қолган. Орадан уч ярим соат ўтиб, соат 23.20 атрофида Интернет яна ишлаб кетди, деб ёзмоқда Озодлик муштарийлари.

Билайн мобил операторининг SMS ва бошқа хизматларида узилиш кузатилмаган.

Ўзбекистонда Интернет алоқаси давлатга қарашли “Ўзбектелеком” ширкати томонидан провайдерларга тарқатилади.

Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида Интернет алоқаси энг суст бўлган мамлакат ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG