Линклар

logo-print

Афғонистонда немис журналисти ўлдирилди, кнадалик журналист жароҳатланди


Аня Нидрингхаус Associated Press агентлиги мухбири сифатида Пулитцер мукофотига сазовор бўлган эди.

Аня Нидрингхаус Associated Press агентлиги мухбири сифатида Пулитцер мукофотига сазовор бўлган эди.

Афғонистонда полиция кийимидаги шахс ҳужуми оқибатида германиялик фотограф Аня Нидрингхаус ўлдирилди ва унинг канадалик ҳамкасби КэтиГаннон жиддий жароҳатланди.

Воқеа жума куни эрталаб, мамлакат президент сайлови арафасида мамлакат шарқидаги Танай туманида рўй берди. Толибон ҳаракати бомба ҳужумлари ва суиқасдлар уюштириш орқали президент сайлови ўтказилишга ҳалақит бериш билан таҳдид қилган.

Хўст вилояти ҳокими Мубарез Задран воқеа жойида қўлга олинган ҳужумчи армия вакили бўлганини тасдиқлади.

Associated Press агентлигининг икки журналисти Афғонистонинг Покистон билан чегарадош ҳудудида ишлаётган эди.

Нидрингхауз 2005 йилда Ироқдаги урушни ёритгани учун Пулитцер мукофоти билан тақдирланган Associated Press агентлигининг 11 фотокорреспонденти орасидаги ягона аёл бўлган.

Ўтган ой Кобулда толибон жангариси ҳужумида афғонистонлик таниқли журналист ва яна саккиз киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG