Линклар

Сенаторлар 1979 йилда Теҳрондаги АҚШ элчихонасининг босиб олинишида иштирок этган дипломатга виза берилишига қарши чиқмоқда


Ҳамид Абутолибий 1979 йилда АҚШ элчихонасини босиб олган эронлик талабалар орасида бўлган.

Ҳамид Абутолибий 1979 йилда АҚШ элчихонасини босиб олган эронлик талабалар орасида бўлган.

АҚШнинг бир гуруҳ сенаторлари президент Барак Обамага мурожаат қилиб, эронлик дипломат Ҳамид Абутолибийга АҚШ визасини бермасликка чақирди. Хабарларга кўра, Теҳрон ҳукумати Абутолибийни мамлакатнинг БМТдаги янги элчиси этиб тайинлаган.

Пайшанба куни 29 нафар сенатор имзоси билан Обамага йўлланган мактубда Абутолибий 1979 йилда Теҳрондаги АҚШ элчихонаси биноси ва у ердаги дипломатларни гаровга олган талабалар орасида бўлгани айтилади.

Мактубда: “Қўшма Штатлар ва унинг фуқароларига нисбатан террор ҳаракатини содир этганлигини очиқчасига тан олган шахсга АҚШ виза бермаслигини керак”, дейилади.

АҚШ Давлат департаменти Абутолибийнинг элчи этиб тайинланиши “жиддий хавотирга” сабаб бўлишини билдирган.

Абутолибийнинг ўзи воқеалар пайтида Теҳронда бўлмагани, фақат кейинчали гаровгирларга таржимонлик қилганини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG