Линклар

Қирғизистон Бош вазири этиб Жоомарт Оторбаев сайланди


Жоомарт Оторбаев 1991 йилдан бери иқтидорга келган 25 ҳукумат раҳбари бўлди.

Жоомарт Оторбаев 1991 йилдан бери иқтидорга келган 25 ҳукумат раҳбари бўлди.

Қирғизистон парламенти мамлакат бош вазири этиб Жоомарт Оторбаевни тайинланди.

Парламентда пайшанба куни кечқурун ўтказилган овоз беришда депутатларнинг 103 нафари унинг номзодини қўллаб-қувватлади, 7 депутат унга қарши чиқди.

Оторбаев ўтган ой тарқаб кетган ҳукумат таркибида бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган.

Парламент Оторбаевнинг мамлакатда инвестицион муҳитни яхшилаш, хавсизликни кучайтириш ва коррупцияга қарши кураш самарадорлигини оширишга доир дастурини ҳам маъқуллади.

Собиқ бош вазир Жанторо Сатибалдиевниг ҳукумати коррупцияга доир айбловлар боис тарқаб кетди.

Янги ҳукумат 1991 йилда Қирғизистон мустақилликка эришгнидан бери иқтидорга келган 25 ҳукуматдир.
XS
SM
MD
LG