Линклар

logo-print
МДҲ раислигига ўтишдан бош тортган Украинанинг ўрнига Беларус ташкилот раиси мақомига ўтади.

Беларус Ташқи ишлар вазири Владимир Макей жума куни Москвада МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши учрашувида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг янги раиси сифатида Беларус ташкилот аъзолари ўртасида “яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга” ҳаракат қилади, дея баён қилди.

Украинада февраль ойида собиқ президент Виктор Янукович ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин иқтидорга келган янги ҳукумат ўтган ойда, Қрим Россия томонидан аннексия қилинриши ортидан, парламентга мамлакатнинг МДҲдаги аъзолигини тўхтатиш таклифини киритди.

МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев жума кунги йиғиндан кейин МДҲ ташқи ишлар вазирлари Украинанинг ташкилот аъзоси бўлиб қолишига умид қилишаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG