Линклар

Туркия Конституциявий суди Twitter саҳифасига Эрдўғон қўйган тўсиқни олиб ташлади


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат Конституциявий судининг Twitter ижтимоий тармоғига қўйилган тўсиқни олиб ташлаш қарорини танқид қилди.

Жума куни қилган чиқишида Эрдўғон “биз бу қарорга бўйсинамиз, лекин мен уни ҳурмат қилмайман”дея таъкидлади.

Эрдўғон ҳукумати 21 март куни маҳаллий сайловлар арафасида Twitter саҳифасига қўйган тўсиқ пайшанба куни олиб ташланди.

Twitter ва YouTube саҳифалари Тукрия ҳукумати, ҳарбий ва разведка хизматлари мулозимларига нисбатан берилган ва мамалакатнинг Сурияга қарши ҳарбий ҳужум бошлаши эҳтимоллари муҳокама қилинган аудио ёзувлар эълон қилиниши ортидан мамлакат бўйлаб тўсиб қўйилган эди.

Эрдўғон Twitter саҳифасига тўсиқ қўйиш сўз эркинлигини бўғиш бўлишига доир танқидларни рад этиб келмоқда. Эрдўғон ўз баёнотини Twitter тармоғи “тижорий ширкат”, экани билан изоҳалмоқда.
XS
SM
MD
LG