Линклар

“Бунёдкор” футбол жамоаси бош мураббийси бўлиб ишлаб келган Миржалол Қосимов клубдаги фаолиятини тўхтатди.

Бу ҳақда клуб матбуот котиби Аброр Имомхўжаев Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Қосимов бир вақтни ўзида ҳам “Бунёдкор” футбол жамоасига ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббийлик қилиб келган.

“Футболимиз раҳбариятининг қарорига кўра Миржалол Қосимов энди фақат миллий терма жамоани бошқаради...”, - деб ёзди Аброр Имомхўжаев ўз Твиттер саҳифасида.
XS
SM
MD
LG