Линклар

"Ўнг сектор" фаоллари Киев майдонини баррикадалардан тозаламоқда


Украинадаги “Ўнг сектор” фаоллари Киев майдонини баррикадалардан тозалаш учун шанбалик уюштирди.

Фаолларга кўра, Янукович ҳукуматига қарши намойишлар пайти Мустақиллик майдонига тикилган тўсинлар ва баррикадалар вазифасини ўтаб бўлган.

“Ўнг сектор” фаоллари бир неча ой минглаб кишилик норозилик акциялари ва тўқнашувларга саҳна бўлган майдонда супур-сидир қилмоқда.

22 феврал куни, тўрт ой давом этган Украина халқ инқилоби коррупциялашган президент Виктор Януковични ағдарди.
XS
SM
MD
LG