Линклар

logo-print

Бишкек суди Қурмонбек Бакиевни сиртдан 25 йиллик қамоққа ҳукм этди


Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурмонбек Бакиев ва унинг қариндошлари хорижлик тадбиркор Шон Дэйлини ўлдиришга уринишда айбли деб топилиб, Бишкек маҳкамаси тарафидан, сиртдан узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм этилдилар.

Қурмонбек Бакиев мулки давлат ҳисобига мусодара этилган холда 25 йиллик қамоққа, акаси Жонибек Бакиев эса умрбод қамоқ жазосига сиртдан ҳукм этилди.

Собиқ президентнинг ўғилларидан бири Марат Бакиевга 20 йиллик қамоқ, яна бир ўғли Максим Бакиевга эса умрбод қамоқ жазоси тайинланди.

2006 йилда Британиянинг Oxus Gold ширкати вакили Шон Дэйли Қирғизистонда уюштирилган суиқасддан омон қолган эди.

Ушбу суиқасд уринишида бакиевларни қўли бўлган, демоқда қирғиз мулозимлари.
XS
SM
MD
LG