Линклар

Киев газ нархи юзасидан Москва билан судлашишга тайёрлигини билдирди


Украина Энергетика ва кўмир саноати вазири Юрий Продан агар Россия сотадиган гази нархини аввалги холига туширмаса Киев Стокхолмдаги Халқаро арбитражга мурожаат қилиши ҳақда огоҳлантирди.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев ушбу ҳафта Украинага сотиладиган ҳар минг куб метр газ нархи 485 АҚШ долларига кўтарилганини маълум қилган.

Бу аввалги нархдан 40 фоизга кўпдир. Украина бош вазири Арсений Яценюк бу нарх Киев учун мақбул эмаслигини айтди.

Яценюкнинг таъкидича, Россия аввал ҳар минг куб метр газ учун 268 АҚШ доллари миқдорида нарх белгилаган ва Киев ана шу бозор нархида Россия билан ҳисоб-китоб қилиши мумкин.

“Газпром” раҳбари Алексей Миллер Россия март ойида Украинага март ойида етказилган газ учун Киевдан бир доллар ҳам олмаганини билдирганди.
XS
SM
MD
LG