Линклар

logo-print
Афғонистонда президентликка асосий даъвогарлардан бири Ашраф Ғани 5 апрел кунги овоз беришда сайлов бюллетенлари етишмай қолгани билан боғлиқ холат тафтиш этилишини талаб қилди.

Хабарларга кўра, президертлик сайлови пайти Афғонистоннинг 34 вилоятидан 15таси, жумладан пойтахт Кобулда ҳам сайлов бюллетени етишмовчилиги билан боғлиқ муаммо юзага келган.

Қандаҳорда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган бир миллион сайловчидан 400 мингги сайлов бюллетени етмай қолгани сабаб овоз беролмаган.

Афғонистон Марказий сайлов комиссияси сайлов участкалари олдида навбат кўпайиб кетгани сабаб овоз бериш вақтини бир соатга узайтирди.

Афғонистонда 12 миллион одам сайлаш ҳуқуқига эгадир. Сайлов жараёнини 200 мингдан зиёд афғонистонлик кузатмоқда.

Мамлакатдаги 28500 сайлов участкасининг 10 фоизи хавфсизлик таҳдидлари боис ёпилган. Сайловнинг дастлабки натижалари 24 апрел куни маълум бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG