Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:17

OzodNavigator: Хорижда автомобил йўлларининг аҳволи қандай?


OzodNavigator дастурининг 9 апрель, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиқадиган сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда автомобил йўллари қай аҳволда?” деган савол жавобини қидирамиз.


Ўтган ҳафта бошида Озодлик муштарийлари Тошкентда яроқсиз аҳволга келган автомобил йўлларини таъмирлаш учун тупроқ ишлатилаётгани тасвирланган суратларни юборишди.

Озодлик таҳририятига келган фотосуратлардан бирида автомобил йўллари ўртасидан ўтадиган трамвай изларининг ўйдим-чуқур бўлиб кетган жойлари йўлсозлар тупроқ билан тўлдириаётгани тасвирланган.

Суратни юборган муштариймиз: “Тошкентдаги Шимолий темир йўл вокзалига яқин турар-жой мавзесидан ўтган ҳамда трамвайлар ва автотранспорт воситалари ёнма-ён ҳаракатланадиган кўчалардан биридаги асфальт қопламасининг кўчиб, чуқур бўлиб қолган қисмлари лой билан тўлдирилди”, деган изоҳни ҳам ёзиб юборди.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Худди шундай хабар аввалроқ Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан ҳам келган эди.

Муштариймиз киноя билан ёзди: “Туман ободонлаштириш бўлими фидойилари қишда пайдо бўлган автомобиль йўлларидаги чуқурларни яхшилаб умрбоқий қилиб лойлашаяпти. Яъни ямаларни йўл четидаги лой билан бекитишаяпти. Қандай ажойиб!”

Озодлик бу суратлар ва хабарларни ўрганиш жараёнида Ўзбекистон учун йўл таъмирлашнинг бу усули янгилик эмаслигини аниқлади.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони мавзусини ана шу сурат ва хабарлар белгилаб берди.

Бу сафар ҳам хорижда яшайдиган ва хорижда бўлиб қайтган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшайдиган мамлакатда йўлларнинг аҳволи қандай?” деган савол жавобини излаймиз.

OzodNavigator дастурининг 9 апрель, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиқадиган сонида, одатдагидек, Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Сиз яшайдиган мамлакатда автомобил йўлларини таъмирлаш жараёни қандай бўлади? Йўллар тез-тез таъмирланадими?

Хорижда йўлларни таъмирлаш учун ким масъул? Таъмирлаш харажатини ким қоплайди?

Сиз яшайдиган мамлакатда йўл солиғи борми? Автотрассалардан фойдаланиш бепулми? Пуллик бўлса, қимматми ё пулига ярашами?

Йўл носозлиги ҳайдовчи ва пиёдаларнинг хавфсизлигига таҳдид солиши ҳолатлари учрайдими? Учраса, бунинг жавобгарлиги кимда ва қандай?

OzodNavigator
дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator Ўзбекистон ҳақида эмас, хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!
XS
SM
MD
LG