Линклар

Украинада ҳокимиятни эгаллаб олмоқчи бўлганликда гумонланган 15 киши ушланди


Украина хавфсизлик хизмати мамлакатнинг рус тилида сўзлашувчи аҳолиси яшайдиган шарқий вилоятида ҳокимиятни эгаллаб олишни режалаганликда гумонланган 15 киши қўлга олинганини билдирди.

Украина хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, улар 10 апрель куни Луганск вилоятида ҳокимиятни қурол ёрдамида эгаллаб олишни мўлжаллаган.

Украина хавфсизлик кучлари ўтказган амалиёт чоғида катта миқдорда қуроллар қўлга туширилган.

Ўтган ҳафтада Россия Федерал хавфсизлик хизмати мамлакатда террор ҳужумлари уюштиришни режалагани гумонланган 25 нафар украиналик ҳибсга олинганини маълум қилган эди.

Айни пайтда, Украина Бош вазири Арсений Яценюк газ нархи оширилгани борасида Россияни судга бермоқчи эканини айтди.

Ўтган ҳафта Россия Украинага етказиб бераётган газ нархини икки марта оширди.

Россиянинг Газпром ширкати Москва Украинага газни имтиёзли нархда сотишни бекор қилгани ортидан Украина газ учун 11,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарздор эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG