Линклар

Ғарб лидерлари Афғонистонда ўтказилган президентлик сайловини олқишлади


Афғонистон президенти лавозимини тарк этаётган Ҳамид Карзай ва Ғарб лидерлари шанба куни Афғонистонда ўтказилган президент сайловини юқори баҳолади.

Дастлабки маълумотларга кўра, янги президент сайлашда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг тахминан 58 фоизи иштирок этган.

Ғарб лидерлари 5 апрель кунги сайловни Афғонистонда ҳокимиятни демократик йўл орқали топширишда олдинга ташланган катта қадам сифатида баҳоламоқда.

Сайловнинг якуний натижалари яқин кунларда эълон қилинмаслиги айтилмоқда.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай шанба кунги сайловни "муваффақиятли ўтди", деди.

АҚШ Президенти Барка Обама сайловни “афғонистонликлар ўз мамлакати учун тўлиқ масъул бўлиши йўлида яна бир муҳим тарихий воқеа” дея баҳолади.

Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг президент сайловини “афғон халқининг буюк ютуғи”, деб атади.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Рассмуссен сайловчилар фаоллигини олқишлаб, Афғонистон хавфсизлик кучлари ўз вазифасини “юқори даражада” бажарганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG